Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Париж ҳужумлари учун мусулмонларни айбламанг"

Покистонлик уч ҳажвчи Париждаги ҳужумларни амалга оширганларнинг Ислом шаънига доғ туширганларини қоралаб, бунга қарши ўзига хос амал билан чиқишди.

Усмон Аҳмад, Афзар Имтиёз ва Зажан Бат "бир ҳовуч телба инсон" амали учун узр сўрамасликларини айтишди.

3.5 миллион инсон томонидан томоша қилинган видеони ёзиш қарорларини Би-би-си билан суҳбатда изоҳлаб беришди.