Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Суиқасд ҳукмида Ўзбекистон ҳукумати айтилмади, аммо...'

Швециядаги маҳкама айни мамлакатда бошпана топган ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаровнинг жонига суиқасд қилган шахсни 18 йилга ҳукм этаркан, у бошқаларнинг буйруғи билан ҳаракат қилганини таъкидлаган.

Аммо ҳакам Ўзбекистон ҳукуматининг танқидчиси бўлган имомни ўлдиришни аслида қандай шахс ёки ҳукумат буюрганини аниқ атай олмаган.

"Қоралов тарафи отамнинг жонига суиқасд қилиш буйруғи Ўзбекистонга бориб тақалишига оид исбот-далилларни тақдим этган" - дейди ҳукм чиқарилиши ортидан Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган имомнинг ўғли Довудхон Назаров.

"Отамни ўлдиришга уриниш ортида Ўзбекистон ҳукумати турибди, деган фикрдамиз ва шу боис ҳам ҳозирги ҳукмдан қисман қониқиш ҳосил қилмадик".

Имомнинг оила аъзолари унинг жонига суиқасд қилиш ҳаракати ортида кимлар турганини аниқлаш ва айбланувчига белгиланган жазони 18 йилдан бир умрликка ўзгартиришга эришиш йўлида ҳаракатларини давом эттиришмоқчи.

Айни дамда, имомни ўлдиришга уринишда айбланган Ўзбекистон фуқароси - Юрий Жуковскийнинг ҳимоячилари ҳам чиқарилган ҳукм устидан шикоят аризаси киритишмоқчи.

2012 йили Обидхон қори Назаров ўзи яшайдиган Стромсунд шаҳарчасида бошидан отилган эди.

Узоқ вақт комада қолган имом ҳозир ўзига келган.

Лекин яқинлари қотиллик уринишини унинг сиёсий ва диний фаолияти билан боғлашади ва имомнинг ҳаёти ҳали-ҳамон хавф остида қолаётганидан ташвиш билдирадилар.

Довудхон Назаров билан суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio