Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўзбекистон Россияга қарам бўлмаслиги керак"

Россия Марказий Банки чиқарган рақамларга кўра, жорий йилнинг илк олти ойида Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанга юборадиган пуллари миқдори 54,7%га қисқариб, 1 миллиард 149 миллион долларга тушиб қолган.

Ўтган йилнинг ўзида бу миқдор 5 ярим миллиарддан кўп эди, ундан аввалги йиллари эса ҳатто 7 миллиард доллар ҳақида хабар қилинганди.

Мазкур ҳолат Россия рубли қадрининг тушиб кетиши ва маошлар камайиши билан изоҳланаяпти.

Британияда яшовчи сиёсий таҳлилчи Фарҳод Ҳазратқуловга кўра, бунга салбий ҳолат деб қарамаслик керак, чунки бу ўзбекларнинг Россияга қарамлигини камайтиради.

"Бу Ўзбекистон иқтисодига катта таъсир қилмайди, чунки Ўзбекистон муҳожирлар пулига у қадар ҳам қарам бўлиб қолмаган. Биз меҳнат муҳожирлари орқали Россияга жуда боғланиб қолаётгандик. Ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг энг катта иқтисодий шериги Россия ҳисобланади. Бу бизни Россияга қарамликка олиб бориши мумкин бўлган салбий ҳолат", - дейди таҳлилчи.

Унга кўра, Россиядаги иш ўринларига муқобил равишда муҳожирларга Ўзбекистонда иш ўринлари яратилиши, хусусан уларнинг қишлоқ хўжалилига жалб этилиши йўлга қўйилиши керак.

Таҳлилчи фикрида, ўзбек меҳнат муҳожирларининг Туркия ва Жанубий Корея каби мамлакатларда иш юритишига йўл очиб бериш лозим.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio