Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эгей денгизида яна бир фожеа

Британ ҳукуматининг қарорига мувофиқ, қуролли низолардан қочиб келган суриялик муҳожирларнинг дастлабки гуруҳи Буюк Британияга келиб, жойлашишган.

Уларнинг сони, ҳозирча, минг нафар кишини ташкил қилади.

Аммо, қаҳратон қиш эканига қарамай, Юнонистонга келаётган қочқинлар оқимининг кети кўринмайди.

Агар, рақамларга таянилса, биргина ўтган ойнинг ўзида Юнонистоннинг Лесбос оролига кесиб ўтган қочқинларнинг сони 3.000 га етган.

Улардан аксариятининг Сурия, Ироқ ва афғонистонлик эканликлари айтилади.

Бу эса, юнонистонлик масъуллар ва турли кўнгилли гуруҳларнинг фаолиятларини янада қийинлаштирган.

Мухбиримиз Дамиан Грамматикас мавжуд вазиятга ўз кўзлари билан гувоҳ бўлган.