Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дубайдаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда

Дубай расмийлари янги йил киришидан бир кун олдин 63 қаватли ҳашаматли меҳмонхонада юз берган ёнғин юзасидан текширув бошлашган.

Ўтни ўчиришга муваффақ бўлинган, аммо Address Downtown меҳмонхонаси ҳамон тутамоқда.

Би-би-си мухбири эса, илк ўт чиққани тахмин қилинаётган 20 қаватда ҳали ҳам ёнғин кўзга ташланаётгани ҳақида хабар қилган.

Осмонўпар бинодан одамлар эвакуация қилинган, 16 кишига шикаст етган. Ёнғинга қарамай, меҳмонхона яқинида жойлашган Бурж Халифа биносида мушакбозлик давом этган.

Бурж Халифа дунёнинг энг баланд биноси ва Бирлашган Араб Амирлигининг рамзи ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio