Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Испания маликаси маҳкамага тортилмоқда

Малика Кристина фирибгарлик айбловларига юз тутмоқда.

Суд иши маликанинг турмуш ўртоғига тегишли бизнесга алоқадор. У ва яна 16 киши ўз қўли остидаги хайрия ташкилотидан миллионлаб долларларни ўзлаштирганликда айбланади. Маликага бу ишда иштирокчи бўлганлик айблови қўйилмоқда.

50 ёшли Кристина тахтга даъвогарлар рўйхатида олтинчи ўринда туради. Агар у айбдор топилса, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бу Испанияда биринчи марта қироллик оиласи аъзоси маҳкамага тортилишидир. Ва Палма-де-Малоркада кечаётган суд жараёни қироллик оиласи учун ўта хижолатли ҳолдир.

Малика Кристина маҳкама мажлисига турмуш ўртоғи Иняки Урдангаринбилан бирга келган. Улар журналистларга ҳеч қандай баёнот беришмаган.

Маҳкама ташқарисида монархияга қарши норозилик чиқиши ҳам ташкил қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio