Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳалабликлар тақдиридан хавотир

Халқаро инсонпарварлик ташкилотлари Суриянинг Ҳалаб шаҳри атрофида истиқомат қиладиган тинч аҳоли ва урушлардан қочиб ўзларини Туркия чегарасига урган қочқинлар вазиятидан хавотир билдирмоқдалар.

Сурия ҳукумат кучлари Ҳалаб шаҳри атрофида янги ҳудудларни қўлга киритар эканлар, ҳудудни ташлаб қочаётган оддий сурияликларнинг сони ортмоқда.

Суриянинг Туркия билан чегарасида 10 минглаб одам қамалиб қолган, инсонпарварлик ташкилотлари Туркиядан уларни ўз томонига ўтказишга рухсат беришини қайта сўрамоқдалар.

Жанглар Ҳалаб шаҳри атрофидаги тинч фуқароларга таъминот йўлини узиб қўйган.

Россия ўзининг ҳаво ҳужумларида тинч фуқароларни нишонга олаётганини рад этиб келади.

Туркия-Сурия чегарасидан Би-би-си мухбири Квентин Соммервил видеолавҳаси.