Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Оқ юлдузлар "Оскар" олишди

Ҳолливуд кино саноати ва "Оскар" учун номзодларни саралаш жараёнида ирқчилик унсурлари бор, деган баҳс-мунозаралар манзарасида мукофотлаш тантаналари ҳам бўлиб ўтди.

Уилл Смитт ва Спайк Ли каби юлдузлар маросимни бойкот қилишди.

Снуп Дог маросимга таклиф этилмаган бўлса-да, уни телевизордан томоша қилмаслигини айтиб, ижтимоий тармоқларда "Оскаринг ордона қолсин" деб чиқди.

Аммо икки йилдан бери биронта ҳам оқ танли бўлмаган санъаткор номзоди мукофот учун илгари сурилмаганини ирқчиликка боғламаслик керак, деганлар ҳам бор.

Танқидчиларга кўра, Ҳолливуд фильмларида гоҳ очиқ, гоҳ зимдан мавжуд ирқпарастлик, одамларни ёши ва жинсига қараб камситиш ҳолатларини кузатиш қийин эмас.

Оқ ва қора танли юлдузлар бу баҳсга қандай фикр билдиришмоқда?

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,
  • телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз:
  • https://telegram.me/bbcuzbekInstagram
  • BBC UZBEKTwitter
  • BBC UZBEKOdnoklassniki
  • BBCUZBEKFacebook
  • BBC UZBEKGoogle+
  • BBC UZBEKYouTube
  • BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon