Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Энаганинг дини эмас, руҳий касалига қараш керак'

"Ўзбекистонлик энаганинг қилмишини асло динга боғлаш керак эмас, балки унинг руҳий касаллиги батафсил ўрганилиши лозим".

Тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуд Йўлдошев Москвада ўз қарамоғидаги ёш қизчани ўлдириб, бошини кесишда гумон қилинаётган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова иши бўйича худди шундай фикрни айтди.

Гулчеҳра Бобоқулова 29 феврал куни қора ҳижоб кийиб, "Оллоҳу Акбар!" дея қичқирганча, ёш қизалоқнинг бошини Москва кўчасида кўтариб юрган пайти ушланган эди.

Қатор халқаро нашрлар унинг гумон қилинаётган қилмишини Исломий эътиқодига боғлиқликда ёритишмоқда.

Бироқ Россия расмийлари Гулчеҳра Бобоқулованинг руҳий касал эканлигини айтишган. Ҳуқуқ-тартибот вакиллари унинг руҳий касаллиги текширилишини ҳам билдиришган.

"Московский Комсомолец" нашри эса унинг 15 йилдан бери шизофрениядан азият чекиб келаётгани, касали баҳорда қўзиб туриши ва ўз пайтида узоқ муддат даволангани ҳақида ҳам хабар берди.

Сўроқ пайти акс этган сўнгги видеотасвирларда эса Гулчеҳра Бобоқулова пойинтар-сойинтар алфозда "Сурия", "Путиндан ўч олиш" ва "ИШИД" ҳақида гапирган.

Ҳатто ўз болалари ҳақида гапираркан, "учта болам бор, улар менга керак эмас, олаверинг, ўлдирсангиз ҳам майли" деб айтади.

Шунингдек, унинг маҳкама жараёнида кулиб туриши, залдагиларга қарата қўлини силкитиши ва бошқа амалларини ҳам мутахассислар кўпроқ руҳий касал одамнинг ҳаракатларига қиёслашмоқда.

Шундай ҳолатда Гулчеҳра Бобоқулова айбланаётган ҳатти-ҳаракатни унинг эътиқодига боғлаб изоҳлаш жоизми ва ё руҳий ҳолатига?

Тошкентдан руҳшунос олим Маҳмуд Йўлдошев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда бу борадаги ўз фикрларини баҳам кўради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon