Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Чет элга картошка учун...

Мазкур видеолавҳада оддийгина гўшт, картошка ё ёғ олиш учун ҳам озарбайжонликлар қўшни Россиянинг Доғистонига ўтиб бозор қилишаётгани тасвирланган.

Маълум бўлишича, икки мамлакат бозорларидаги нархлар ҳозир 65% фарқ қилади.

Жаҳонда нефт нархлари арзонлагани боис Озарбайжонда одамларнинг даромадлари ҳам тушиб кетган ва кўпчилик оила боқишга қийналмоқда.

Шимолий Озарбайжон аҳолиси учун эндиликда картошка, ёғ, ун, гўшт ё макарон каби маҳсулотларни чел элга, яъни Россияга бориб, сотиб олиш арзонга тушаётир.

Қўлингиздаги юкингиз 10 килодан ошмаса, чегарадан ўтгунча ҳеч қандай солиқ ҳам тўламайсиз.

Лавҳани Би-би-си Озарбайон Хизмати тайёрлаган.