Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кобулда Алишер Навоий симпозиуми иш бошлади

Афғонистон пойтахти Кобулда Ўзбек адабиётининг асосчиси, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро симпозиум иш бошлаган.

Халқаро илмий йиғиннинг тантанали очилиш маросими Президент саройида бўлиб ўтган.

Симпозиумда Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон дохил қатор минтақа давлатларидан юзлаб вакиллар иштирок этишмоқда.

Халқаро симпозиумга пойтахт Кобулдан ташқари яна қадим Ҳирот ва Балх вилоятлари ҳам мезбонлик қилишади.

Би-би-си ўзбекистонлик навоийшунос олим, академик Азиз Қаюмовдан Афғонистонда кечаётган Алишер Навоий симпозиуми аҳамияти ҳақида сўраган.