Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳимоячи: 'Абдуллоҳ Бухорий сиёсий қотиллик қурбони'

Истанбулдаги маҳкамада давлат қораловчиси ўзбекистонлик имом Абдуллоҳ Бухорийни ўлдиришда айбланган икки шахсга умрбод қамоқ жазоси сўраган.

Асл исми Мирзағолиб Ҳамидов бўлган андижонлик имом 2014 йил 10 декабрида Истанбулнинг Зайтунбурни мавзесида отиб кетилганди.

Истанбулнинг Бақиркўй туман жиноят ишлари бўйича маҳкамаси 21 июн куни туркиялик Элдор Аслон ва ўзбекистонлик Собир Шукуровга нисбатан ҳукмни эълон қилиши кутилмоқда.

Икки шахс қотилликдан кўп ўтмай, турк полицияси ўтказган махсус амалиёт натижасида Анқара ва Анталияда қўлга олинган.

Яқинлари ва ҳимоячиси қотиллик ортида Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари турганини иддао қилишади.

Паҳлавон Содиқ туркиялик ҳимоячи Умар Юзгул билан суҳбатлашган.