Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

1916 йил қўзғолони: Истанбул анжумани

Истанбулда 1916 йилги Туркистон қўзғолонининг 100 йиллигига бағишланган анжуман ниҳоясига етган.

Туркистон ўлкасининг мусулмон аҳолисини жабҳа ортидаги ишларга сафарбар қилиш ҳақида Оқ пошшо фармонига қарши Самарқандда (ўша пайтда Самарқанд вилоятига қараган Ҳўжандда) бошланган қўзғолон тез орада бошқа шаҳар ва қишлоқларга ҳам ёйилганди.

Чор ҳукумати қўзғолонни шафқатсизларча бостириши натижасида, 100 мингдан 1 миллионгача инсоннинг ҳалок бўлгани тахмин этилади.

Қўзғолонда қатнашган юзлаб туркистонликлар чор маҳкамалари томонидан ҳукм этилиб, қатл қилинган.

Туркистонлик тарихчилар воқеаларни қатлиом дея тасвирлайдилар.

17-18 апрел кунлари Халқаро Туркистон Ҳамкорлик Жамиятининг 2-Қурултойи доирасида ўтказилган анжуманда марказий осиёлик тарихчилар, сиёсатчи, журналист ва фаоллар иштирок этишган.

Улар Туркистон халқларининг ўтмиши ва келажаги, жумладан, минтақадаги тили, дини ва маданияти бир бўлган халқларнинг ўзаро яқинлашуви ҳақида сўз юритганлар.

"Бугун Туркистонда яшаётган турли давлатларнинг фуқаролари бўлган халқларимизнинг бир сиёсий иттифоқда бирлашиш имкони бўлмаса-да, уларнинг маданий ва имоний жиҳатлардан, умумий миллий ғоя ва бир халққа мансублик нуқтаи назаридан бир-бирларига яқинлашишларини мақсадга мувофиқ, деб биламиз. Турли лаҳжалар, тиллар ва шунга ўхшаш жиҳатлар орасидаги фарқлиликларни табиийлик, деб билиш бирга уларнинг ҳалқларимиз орасида душманликка сабаб бўлишини истамаймиз. Халқларимиз орасида фикрлар хилма-хиллигини ўзаро низолар сабаби эмас, фикрларимизни янада бойитадиган нуқтаи назарлар ўрнида кўрамиз", дейилади Қурултой сўнггида қабул қилинган баёнотда.

Би-би-си анжуман қатнашчилари билан суҳбатлашган.

  • BBC O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - http://bbc.in/1Si6GlC
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/1WCQHUC)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to'siq bo'lsa, uzbekweb.netga kiring