Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лестер Сити кутилмаган чемпион

Лестер Сити футбол жамоаси Англия Премъер Лигасининг кутилмаган чемпиони бўлишди.

Тоттенҳэм жамоаси Челси билан ўйинда 2-2 дурранг натижага эришганидан сўнг Лестер Ситига очколар бўйича бу йил ҳеч ким ета олмаслиги маълум бўлди.

Бу галги мавсум бошланган вақти Лестер Ситининг ғалабага эришиши имконияти ўта паст, дея кўрилганди.

Уларнинг чемпионликни қўлга киритганлари футбол тарихида "эртакнамо" ҳодиса , дея таърифланмоқда.