Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Яшасин матриархат?

Хитойдаги мосо қабиласи асрлаб мобайнида ташқи дунёдан ажралган ҳолда Ҳималай тоғлари ёқасидаги Лугу кўли бўйида ҳаёт кечиради.

Қабиладаги оила тизими у ердаги халқнинг лақабига сабабчи. Улар яшайдиган манзилни "Аёллар бошқарувда бўлган замин", дея юритадилар.

Мосолар жаҳонда ягона матриархат тизими сақланиб қолган қабила.

У ерда ота учун анъанавий рол умуман ажратилмаган. Мерос онадан тўнғич қизга ўтиб келади.

Режиссёр Милен Ларсон мосолар ҳаёт тарзини ўрганган.