Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Венада озарий-армани музокаралари

Озарбайжон ва Арманистон президентлари 16 май куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Венада учрашганлар.

АҚШ, Россия ва Франция ташаббуси билан ўтган учрашувдан мақсад Тоғли Қорабоғ минтақасида зўравонликларга барҳам бериш ва тинчлик битимларини ҳаётга тадбиқ этишдир.

Бу апрел ойи бошида жабҳа чизиғида ўнлаб ҳарбийларнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувлардан сўнг Илҳом Алиев билан Серж Саркисян ўртасидаги илк учрашувдир.

Ҳар икки давлат раҳбарлари можаронинг тинч йўл билан ҳал қилиниши тарафдори эканликларини тасдиқлашган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг