Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Америка сиёсий саҳнасида айтишувлар

Орландодаги ҳамжинсбозлар клубига қилинган ҳужум манзарасида АҚШ саҳнасида сиёсий тортишувлар авжга чиқди.

Республикачилар патиясидан президентликка даъвогар Доналд Трамп Президент Обамага "ҳужум" қилиб қолди.

"Мен бугун Президент Обаманинг чиқишини томоша қилдим. У қуроллидан кўра мендан ғазабланганди. Кўп одамлар шундай дейишди", деб айтди у.

Барак Обама эса: "Ўзини республикачилардан Америка президентлигига номзод деб ўйлаётган одамнинг режаси бор, Америкага келаётган барча мусулмонларни қўймаслик ҳақида. "Муҳожирлар" деган сўз алоҳида тилга олинаётгани қулоғимизга чалинмоқда. Гўёки, бутунбошли диний жамоалар зўравонликка иштирокчи дея даъво қилинади. Бунда чегара борми?"

Доналд Трамп эса, Обама айрим ибораларни тилга олмаётганини таъкидлайди.

"Одамлар, бизда радикал исломий террор муаммоси бор. Бизда йўқ, деб айтишимиз мумкин. Обамага ўхшаб, ўзимизда бу муаммодан ҳолидек тутишимиз мумкин..."

Обама жаноблари бунга жавоб бергандек бўлди.

"Радикал ислом" калимасида мўъжиза йўқ. Бу сиёсий масала, стратегия эмас. Бу таҳдидни таърифлашга эҳтиёткорлигим сабаби, сиёсий боадабликка мутлақо алоқаси йўқ, балки мутлақ экстремизмнинг енгиш билан боғлиқ", дея таъкидлади АҚШ Президенти.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.