Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Euro 2016: Россия ортга қайтади

‘B’ гуруҳида гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг 3-тур учрашувлари поёнига етаркан:

Бу йилги Оврўпо чемпионатининг дебьютанти Уэльс Россияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами ўлароқ кейинги босқичга чиқди.

Гуруҳ босқич саралаш беллашувларини бир дуранг ва икки мағлубият билан якунлаган Россия эса, биринчилик билан хайрлашди.

Словакия билан 0:0 дуранг ҳисоби қайд этган Англия ‘B’ гуруҳидан бу каби ҳуқуққа эга бўлган иккинчи миллий терма жамоа бўлди.

Словакия эса, ҳисобидаги 4 очкоси билан қолган гуруҳлардаги 3-тур беллашувлари якунини кутадиган бўлди.

Чунки ўз гуруҳида энг яхши натижа қайд этган 4 та миллий жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлади.

Душанба кунги Россия-Уэльс учрашуви олдидан мезбон Тулузадаги вазият...