Аёллар, узоқ умр кўрмоқчимисиз? Унда тенгқурингизни топинг

чол-кампир
Image caption Тенг-тенги билан...

Янги тадқиқотга кўра, узоқ умр кўришни истаган аёллар ўз тенгқурларига турмушга чиқишлари керак.

Эрлари кексароқ ёда ёшроқ бўлган аёллар умри қисқароқ бўлиши аниқланган.

Аввалига хушхабар - рафиқалари ёшроқ бўлган эркаклар ҳеч нарсадан қўрқмасалар ҳам бўлаверади.

Тадқиқот натижаларига кўра, уларнинг умрлари узунроқ ва соғломроқ бўлар экан.

Аввалига эрлари ёшроқ бўлган аёллар ҳам айни имтиёзлардан фойдаланиши тахмин қилинганди.

Аммо икки миллион даниялик эр-хотинлар устидан тадқиқот олиб борган олмониялик олимларнинг айтишларича, натижалар буткул ўзгача чиққан.

Ёши кексароқ эркаклар билан турмуш қурган аёллар умри қисқароқ бўлиши аниқланган.

Аммо бундан ўзларидан ёшроқ эркаклар билан турмуш қурган аёллар хурсанд бўлишмасин.

Чунки уларнинг вазияти янада аянчлироқ - ёшроқ эркаклар билан турмуш қурган аёллар ўлими даражаси 20 фоиз баландроқ экан.

Тадқиқотчилар бунинг сабабини тушунтира олмай ҳалак.

Тахминларга кўра, ёшроқ эркакларга турмушга чиққан аёллар ижтимоий нормаларни бузган дея кўрилади ва бу ўз навбатида аёлларга руҳий зарба бериши мумкин.