Хитой суперкомпютерли суперқудратга айланмоқда

Jaguar
Image caption Jaguar жаҳондаги энг кучли суперкомпютер ҳисобланади

Хитойда ишлаб чиқилган суперкомпютер илк бор дунёдаги энг кучли 500 та компютерлар рўйхатининг энг юқори ўнлигига кирди.

Ушбу рўйхат Ҳамбургда ўтган суперкомпютерлар Миллий анжумани чоғида нашр этилган.

Шэнчжэндаги Миллий суперкомпютерлар марказида ишлаб чиқилган Nebulae компютери ҳар икки йилда тузиладиган энг кучли суперкомпютерлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган.

Энг тезкор компютерлар “хит-паради”да аксар юқори ўринларни ҳалиям Қўшма Штатлар эгаллаб келади.

Суперкомпютерларнинг энг кучлиси ҳам Қўшма Штатларда ишлаб чиқилган.

Jaguar номли ушбу суперкомпютернинг максимал ишлаб чиқариш суръати сониясига 2,33 петафлопга тенг.

Петафлоп бир сонияда минг триллион амалиётга баробардир.

Америкалик олимлар Jaguar компютеридан астрофизика, иқлим тадқиқоти ва ядровий энергия соҳаларида янги моделларни яратишда фойдаланишади.

Тез ва қудратли

Дунёнинг энг қудратли 500 компютери рўйхатига Хитойда ишлаб чиқилган 24 компютер киритилган.

Хитойда ишлаб чиқилган суперкомпютернинг максимал тезлиги 1,2 петафлопни ташкил этган.

Бу аввалги натижага нисбатан икки баробар кўпдир.

Назарий жиҳатдан Nebulae деярли 3 петафлопга тенг ишлаб чиқариш суръатида ишлашга қодир.

Агар ушбу кўрсаткичга амалда эришилганда эди Хитой суперкомпютери дунёнинг энг кучли компютерига айланарди.

Оксфорд шаҳрида жойлашган суперкомпютерлар Марказидан Жон Локли сўзларига кўра, Хитой юқори технологиялар бўйича жаҳон саҳнасида тобора жиддий ўйинчига айланиб бормоқда.

"Ишлаб чиқариш ривожлангани сайин, Хитойда суперкомпютерлар тобора кўпроқ ишлатилмоқда ", - дейди Локли.

Хитойда суперкомпютерлардан саноат тадқиқотлари, мисол учун, нефть ишлаб чиқариш ва дизайн соҳаларида фойдаланишади.

SMS рақамимиз: +447786201124