Кулги - оғриқни қолдирувчи доридир

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Тадиқотларга кўра, қаҳ-қаҳ отиб кулиш иноснларда оғриқни пасайтириш хусусиятига эга экан.

Чунки хахолаб кулиш натижасида инсон организмида табиий равишда оғриқни қолдирувчи кимёвий моддалар ишлаб чиқиши кузатилган.

Оксфорд Университетида ўтказилган тадқиқотлар шунингдек, ибтидоиий одамлар ҳам хахолаб кулиш қобилиятига эга бўлганларини кўрсатган.

Тадқиқотлар дастлаб кўнгиллилар гуруҳи билан олиб борилган.

Гуруҳ иккига бўлиниб, бир қисмига 15 дақиқа мобайнида комедия филмлари намойиш этилган.

Иккинчи қисмга эса зерикарли голф ўйини намойиш этилган.

Комедия филмларини тамоша қилган гуруҳ аъзолари бу намойишни кўришдан аввалигига қараганда ўн фоиз кўпроқ оғриққа чидай олаганлар.

Олимларни ҳайратга солган нарса, зерикарли дастурларни тамоша қилганларнинг оғриққа чидамлилиги тушиб кетгани бўлган.

Олимларга кўра, кулги тури ҳам муҳим экан.

Масалан мийиғида кулиб қўйиш ёда жилмайиш ҳеч қандай таъсирга эга бўлмас экан.

Фақатгина хандон отиб обдон кулиш руҳий тасъир ўтказишга қодир бўлиб чиққан.

Тадқиқотларга раҳбарлик қилган, профессор Робин Данбарнинг айтишича, қаттиқ кулиш инсон танасида эндорфин номли кимёвий модданинг ишлаб чиқишига олиб келади. Бу модда одамни енгил эйфорияга солиб, оғриқнинг ҳам пасайишига сабабчи экан.

Яна эътиборга лойиқ ери, ҳажвчилар чиқиши асосан енгил кулгига сабаб бўлиб, катта таъсирга эга бўлмаган.

Мистер Бин каби содда комедиялар кўпроқ таъсирга эга бўлиши кузатилган.

Тадқиқотларда қатнашган кўнгиллиларнинг баданидаги эндорфин моддаси даражасини аниқлик билан текширишнинг иложи бўлмаган.

Чунки бунинг учун уларнинг умуртқа поғонасидан узун нина билан суюқликни олиб текшириш талаб қилинади.

"Бу амал ҳар қандай комедия таъсирини шу заҳотиёқ йўқотиши аниқ эди", деди профессор Данбар.

Бунинг ўрнига қатнашувчилар не қадар оғриққа чидай олишлари текшириб кўрилган.

Масалан қўлларига муз босиб, не қадар узоқ чидаб туришлари ҳисобланган.

Ушбу тадқиқотдан мақсад оғриқни қолдирувчи янги дори-дармонларни ишлаб чиқиш эмас.

Асосий мақсад икки миллион йил аввал инсон жамиятининг шаклланишида кулгининг ролини аниқлаш эди.

Эндорфин моддаси оғриқни қолдириш хусусиятидан ташқари, инсонлар орасида ўзаро боғлиқликни яратиш йўлида ҳам хизмат қилар экан.