Осиё, Австралия ва Шимолий Америка қитъаларида ой тўлиқ тутилади

Ойнинг тутилиши Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ойнинг тўлиқ тутилиши 51 минут ва 8 секунд давом этади

Шанба куни кечқурун Австралия, Осиё ва Шимолий Америка қитъаларининг баъзи минтақаларида ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилади.

Айни ҳодиса жорийнинг йилнинг ўзида иккинчи бор рўй бермоқда. Бу йил ойнинг тўлиқ тутилиши июн ойида бўлган, навбатдагиси эса 2014 йилда кузатилади.

Ер йўлдоши ҳисобланган ой сайёрамиз сояси конусига кирган пайти тутилади.

Тўлиқ тутилган пайти ой батамом ғойиб бўлмайди, балки тўқ-қизил рангни олади.

Бундай ҳолат ой тўлиқ тутилган пайтда ҳам нур таратиб туриши билан изоҳланади

Ер сатҳидан ўтувчи қуёш нурлари ер атмосферасида тарқалиб кетиши туфайли уларнинг бир қисми ойга етиб боради.

Ойнинг тутилиши Гринвич вақти билан 11:33 (Тошкент вақти билан 16:33) да бошланиб, олти соатча давом этади. Ойнинг тўлиқ тутилиши эса 51 минут ва 8 секунд давом этади.

Бу мавзуда батафсилроқ