Шимолий яримшарда "юлдузлар ёмғири" кузатилади

Астрономлар душанбага ўтар кечаси Шимолий ярим шардан аниқ кўринадиган "юлдузли ёмғир" ёғишини кутишмоқда.

Олимларнинг айтишича, юлдузли ёмғир пайтида бир соатнинг ичида юзга яқин чақнашлар содир бўлишини кузатиш мумкин.

Август ойи учун табиий бўлган табиат ҳодисаси персеидлар Ернинг космик тутунлар булути оралаб ўтиши туфайли юзага келади.

Айни пайтда Ер шундай ҳолатда тутунлар ва кичик частицалар орасидан ўтиб кетмоқда.

Бу булут Свифт-Туттл кометасининг учиб ўтишидан сўнг пайдо бўлган.

Атмосферага тушган кичик частицалар ёниши натижасида юлдузларга ўхшаб намоён бўлади.

Олимларнинг айтишича, юлдузлар оқими 24 августгача давом этади.

Шу билан бирга 12 августдан 13 августга ўтар кечаси "юлдузлар ёғдуси" ўзининг энг юксак чўққисига чиқади.

Ёғаётган метеорит парчаларининг жуда катта тезлиги боис, юлдузлар ёмғирини кузатиш учун махсус асбоб ёки телескоплардан фойдаланиш тавсия қилинмайди.