BBC navigation

Ўсмирликда мушакларингиз бақувват бўлса узоқ умр кўрасиз...

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 14:16 GMT

Швеция олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ёшлигида оёқ ва қўл мушаклари заиф бўлган инсонлар эрта вафот этишлари эҳтимоли кўпроқдир. Айниқса эркаклар.

Тадқиқотни ўтказган гуруҳнинг тахмин қилишича, кучли мушаклар умумий жисмоний бақувватлик белгиси бўлиши мумкин ва кучли мушаклар билан ҳаёт узунлиги ўртасидаги боғлиқликни шу билан изоҳлаш мумкиндир.

Лекин олимларга кўра, бу мушакларни кучлироқ қилиш учун машқлар бажариш билан ҳаётни узунлаштириш мумкинлигини англатмайди.

Айтилишича заиф мушакли ҳам озғин ва ҳам семиз эркаклар ҳаёт узунлиги камроқ бўлиши аниқланган. Аммо мушаклари бақувват бўлиб, семиз бўлган эркакларнинг ҳаётлари узунроқ бўлган.

Мушаклари бақувватроқ бўлган ўсмирларнинг ҳар қандай омиллар туфайли оламдан ўтишлари 20-35 фоизга камроқ бўлган.

Руҳий касалликлар ва руҳий тушкунликка тушиш эса улар орасида 65 фоизгача камроқ бўлган.

Ҳаммалари Швед армиясига чақирилаётган вақти текширувдан ўтказилган ўсмирларни бирон нарсани қаттиқ ушлаш, оёқлари билан машқ бажариш сўралган.

Тадқиқот 24 йил мобайнида миллионга яқин ўсмирнинг ҳаёт мобайнида олиб борилган.


Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.