BBC navigation

'Skype' орқали мулоқот хавфсизми?

Сўнгги янгиланиш 25 январ 2013 - 15:30 GMT

Microsoft ширкатига тегишли Skype мулоқот тизими фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни не қадар махфий сақлай олиши ҳақидаги саволларга юз тутмоқда.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти дохил 43 гуруҳ Skype ширкати фойдалаувчилар ҳақида қандай маълумотларни сақлаши ва бу маълумотлар ҳукуматларга не қадар очиқ эканлигини ошкор этишга даъват қилувчи мактубни йўллаганлар.

Google, Twitter ва қатор бошқа ширкатлар бу каби маълумотни аллақачон тақдим қилганлар.

Skype вакилининг айтишича, ҳозирда уларга келиб тушган мактуб ўрганиб чиқилмоқда.

"Microsoft жаҳон бўйлаб турли ташкилотлар ва 2 мингдан ортиқ ҳукуматлар билан Интернет фойдаланувчиларининг хавфсизлиги ва шахсий дахлсизлиги йўлида ҳамкорликка доимо содиқ бўлиб келган", деди ширкат вакили.

Ҳозирда жаҳон бўйлаб 600 миллион киши Skype да видео, телефон ва хабар орқали мулоқот қиладилар.

Халқаро ташкилотлар йўллаган мактубда айтилишича, ширкат Skype орқали мулоқотлар не қадар дахлсиз эканлиги ҳақида "ноаниқ ва адаштирувчи" маълумотлар бериб келган.

Бу борада ширкат ошкор этиши керак бўлган маълумотлар орасида қайси ҳукумат неча маротаба фойдаланувчилар маълумотларини ошкор этишни сўраб, мурожаат қилгани ва Skype неча маротаба бу каби сўровни қондирганини маълум қилиши талаб қилинган.

Дахлсизликни таъминлаш сиёсати борасида охирги маротаба Skype ўтган йили июл ойида ўз блогида сўз юритганди.

Ҳозирда жаҳон бўйлаб 600 миллион киши Skype да видео, телефон ва хабар орқали мулоқот қиладилар.

Ўшанда айтилишича, Skype дан Skype га қилинган қўнғироқлар ширкатнинг маълумот маркази орқали ўтмайди, шунинг учун бу каби мулоқотларда алмашинилган видео ёда аудио маълумотга ҳеч ким эришолмайди.

Лекин Microsoft нинг тан олишича, иккитадан кўп шахснинг бир вақтнинг ўзидаги мулоқотлари ширкатнинг маълумот маркази орқали ўтади ва SMS хабарлари ширкат компютерларида 30 кунга қадар сақланади.

"Ҳуқуқ тартибот органлари тегишли қонун-қоидалар асосида бу каби маълумотларни биздан сўрашса, шартлар бажарилган тақдирда биз вақтинча сақланувчи маълумотни ошкор қилишимиз мумкин", дея илова қилган Microsoft.

Ширкатнинг шунингдек, тан олишича, Skype дан мобил ёки уй телефонига қилинган қўнғироқлар ширкатнинг махсус тизими орқали ўтади ва бу каби мулоқотларни "техник жиҳатдан эшитиш имкони бўлиши мумкиндир".

Бундан ташқари Skype нинг Хитой учун алоҳида ишлаб чиқилган шакли баъзи "чат"лар мамлакат қонанларига мувофиқ қайд этилиб, расмий тизимларга тақдим этилган ҳоллари бўлган.

Хитойдан ташқари бошқа мамлакатлар ҳам Skype да мавжуд бўлган маълумотларга эга бўлиш истагини изҳор қилганлар.

Британияда тақдим қилинган қонун лойиҳаси Интернет хизмати провайдерларидан ўз фойдаланувчиларининг Skype ва бошқа мулоқот воситаларини не қадар ишлатишлари борасида маъулмотни йиғиб, сақлаб туришни тақозо этади.

The Cnet вебсаҳифасининг ўтган йили хабар қилишича эса, АҚШ Федерал Текширув Бюроси Microsoft каби ширкатлардан "чат"ларни кузатиш тизимини ишлаб чиқишларини тақозо этиш ҳақидаги қўшимчани қонунга киртилишини таклиф қилган.

Яқинда эса netzpolitik.org блогида Олмония ҳукуматининг Федерал Жиноий Полиция Бошқармаси томонидан Skype ва бошқа мулоқот тизимларини кузатиш имконини берувчи дастурларни ишлаб чиқаётгани ҳақидаги ҳужжати ошкор бўлгани хабар қилинганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.