BBC navigation

Олимлар: Неандерталлар катта кўзлари туфайли йўқолиб кетган

Сўнгги янгиланиш 13 март 2013 - 15:25 GMT

Неандерталлар (чап) замонавий одамзотдан кўра каттароқ кўзларга эга бўлишган

Неандерталларнинг бош суягини ўрганган олимлар улар замонавий одамлар, яъни Homo Sapiensдан кўра каттароқ кўзларга эга бўлганлари учун йўқолиб кетишганига ишонадилар.

Катта кўзга эга бўлган неандерталлар, тадқиқотга кўра, мияларининг катта қисмини бор маълумотни қайта ишлаш жараёнини мукаммаллаштиришдан кўра, Оврўподаги узун ва қора тунларда нималар кўрганларини ҳазм қилиш билан кўпроқ машғул бўлган.

Айни дамда бизнинг Homo Sapiens туримиздаги фикрлаш қобилияти иссиқроқ кийим кийиш ва ўзаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам берган. Шу билан бугунги одамзот тури Оврўподаги музлик даврида омон қолишга муваффақ бўлган.

Тадқиқотнинг хулосалари "Proceedings of the Royal Society B: Biological Studies" нашрида чоп қилинган.

Неандерталлар 250 минг йил аввал яшаганлар. Ишонилишича, улар идрокли одамзот билан ёнма-ён яшаганлар ва ўзаро алоқада эга бўлганлар. Улар 28 минг йил аввал қисман музлик даври таъсири остида ўлиб битганлар.

Олимлар илгари сурган назарияга биноан, неандерталларнинг аждодлари Африкадан чиқиб кетишлари ортидан узун қоронғу тунлар ва ёруғлик кам кунларга ўрганишга мажбур бўлганлар.

Бунинг оқибатида неандерталларнинг кўзлари ва кўз рецепторлари орқали олинган маълумотни қайта ишлайдиган миянинг орт қисми катталашган.

Айни дамда Африкада қолган Homo sapiens вакиллари қуёшли кунлардан баҳра олишда давом этганлар ва уларда янгича шароитларга ўрганиш зарурати туғилмаган.

Бизнинг аждодларимизда ер сайёраси бўйлаб тарқалишларидан аввал улардаги миянинг олд қисми ривожланган.

Бу назарияни Оксфорд Университети олими Эйлунд Пирс текшириб кўришга қарор қилган. Пирс хоним 32та замонавий одамларнинг бош суяги ва 13та неандерталларнинг бош суякларини солиштириб кўрган.

У тадқиқот давомида неандерталларнинг кўзлари 6 ммга каттароқ бўлганини аниқлаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.