Бўй ва вазннинг деменция ва юрак касалликларига алоқаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Cемизлик деменцияга қарши қурол

Семизлик деменция касаллиги хавфини камайтирар экан.

Ушбу хулосага қарийб 2 миллион британияликларни текширган тадқиқот натижалари олиб келган.

Бу хулоса шифокорларнинг ўзлари учун ҳам кутилмаган бўлган.

Текширув натижаларига кўра, озғин инсонлар учун деменция хафви каттароқдир.

Деменция ҳозирги кунда қариялар орасида энг кенг тарқалган касалликлардандир. Дунё бўйича унга дучор бўлганларнинг сони 2050 йилга келиб уч баробар ошиши ва 135 миллионга етиши кутилмоқда.

Ҳозирча унга шифо йўқдир. Профилактика ўлароқ соғлом ҳаёт тарзи ҳамда парҳез тавсия этилади.

Лондоннинг Гигиена ва Тропик медицина институти 20 йил давомида 1,958,191 кишини кузатиши натижасида озғин инсонлар 39% кўпроқ деменцияга дучор бўлишар экан, деб айтган.

Семиз инсонларнинг кўрсаткичи 18% камроқ. Ўта семизлар эса 24%да бўлишган.

Калта бўй инсонлар ва юрак касалликлари

Куни кеча яна бир тадқиқот натижалари эълон қилиниб, унга биноан калта бўй инсонларнинг юрак касаллакларга дучор бўлиш хавфи каттароқ эканлиги билдирилган эди.

Лейстер университети ўтказган бу тадқиқотда 200 минг инсон текширилган.

Бу тадқиқотга кўра ҳар 6.4 см қўшимча бўй баландлиги юрак касалликлари хавфини 13,5% камайтирар экан.

Бироқ Британия Юрак Фондининг билдиришича, калта бўй инсонлар ортиқча ташвишланмаслиги лозим. Соғлом ҳаёт тарзи юрак касалликларининг олдини олишда энг дуруст йўлдир.

Юрак касалликлари Британияда касалликлардан ўлган одамларнинг энг йирик улушини ташкил қилади. Йилига бу рақам 73 мингдан иборатдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02. Instagram – BBC UZBEK Twitter – BBC UZBEK Odnoklassniki – BBC UZBEK Facebook- BBC UZBEK Google+ BBC UZBEK