Олимлар “ўлим юз берган вақт”ни аниқлашади

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Олимлар ўлим юз берган вақтни аниқ айтиш учун янги усулни қўллаш тадоригидалар

Инсон жасадини текшириб, ўлимдан ўн кун ўтгандан кейин ҳам аниқ қачон жон узилганини билиш эндиликда ортиқ “сир” бўлмаслиги мумкин.

Олимлар ўлим юз берган вақтни аниқ айтиш учун янги усулни қўллаш тадоригидалар.

Австриянинг Залсбург университети олимлари ўлган чўчқаларнинг мускул протеинларини турли вақтларда ўлчаб кўришган.

Ҳозирги кунда эса, фақатгина жасаднинг ҳарорати ўлчаб, ўлим вақти аниқланади ва бу усул ҳам 36 соатдан кейин иш бермайди.

Айни янгилик Прагада Тажрибавий Биология Жамиятининг йиллик анжуманида эълон қилинган.

Бу тадқиқот гуруҳи раҳбарларидан бири доктор Peter Steinbacher нинг Би-Би-Сига айтишича, ҳозирда ўлим юз берган вақтни аниқлаб бериш усуллари фақат жасад ҳарорати билан чекланиб қолаётганди.

Айни усул ҳам жасад ҳарорати атрофдаги ҳарорат билан мувозанатлашганидан кейин ишламайди.

"Ҳозирги усул ҳароратга қараб фақат бир ёки икки кун орасида ўлим юз берган вақтни аниқлаши мумкин,холос”, дейди у.

"Биз эса, вақт чегарасини бузмоқчимиз... мускулдаги протеин миқдори зарарланишини ўлчаш билан бунга эришиш мумкин”.

Муҳим далил

Айни гуруҳ чўчқа мускулларидаги протеин миқдорини ўлчашга киришганига сабаб, бу ҳайвон ва инсон мускуллари жуда ўхшашдир.

Протеин ҳосил қилувчи тўпламлар инсон мускулларида анча йирик кўринишда бўлади ва ўлимдан кейин улар майдалашишни бошлайди.

"Айрим протеинлар учун бу майдалашиш маълум бир вақтда рўй беради”, дейди доктор Steinbacher.

"Сиз ўзингиз олган мисолда қайси моддалар борлигини билсангиз, унда инсон қачон жон берганини аниқлашингиз мумкин”.

Тадқиқотчи гуруҳ олтмишдан ортиқ инсон тўқималарини ҳам ўрганишган.

"Эндиликда биз жасаднинг жинси, оғирлиги, ҳарорати, намлик ва бошқа ҳолатлар мускулларнинг вақт ўтиши билан парчаланишига таъсир қиладими, йўқми, ана шу савол устида бош қотиришимиз керак”, дейди доктор Steinbacher.

Доктор ва унинг ҳамкасблари уч йил ичида янги усул ишга тушишига умид қилишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio