Ижодингиз маҳсулини Би-би-си саҳифасида кўришни истайсизми?

Мобил телефон

Би-би-си Ўзбек хизматининг янги, кенг форматдаги веб саҳифаси иш бошлади.

Янги веб-сайтда нафақат Би-би-си Ўзбек хизмати ва ё умуман Би-би-си томонидан тайёрланган радиолавҳалар, интернет материаллари ҳамда видеосюжетлар, балки тингловчи ҳамда ўқувчиларимизнинг ижод маҳсулларига, фикрларига кенг ўрин бериш ниятидамиз.

Зотан, замонавий оммавий ахборот воситаларини "фуқаролик журналистикаси"сиз тасаввур қилиш мушкул бўлиб қолди.

Шундай экан, Сиз ўзингизнинг суратингизни Би-би-си саҳифасида кўришни истайсизми?

Ўзингиз гувоҳи бўлган воқеа-ҳодиса жойида олинган аудио, видеофайл билан бўлашишга қизиқасизми?

Сиз BBCUZBEK.COM Бош саҳифасидаги "Сизнинг ижодингиз" бўлимидан фойдаланишингиз мумкин.

У ерда фотосурат, аудио-видеофайл юбориш йўл-йўриғи ҳамда бу материаллардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тушунтирилган.