Россиянинг допинг можаросига оид ҳисобот чоп қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Россиянинг қатор спортчилари Рио-2016 ўйинларидан четлатилган

2014 йилги Қишки Олимпия ўйинлари чоғи Россия спортчилари қаллоблик қилганларига оид янги ҳисобот эълон қилинди.

Жаҳон Допингга қарши кураш ташкилоти тузган мустақил ҳайъатнинг даъво қилишича, бу ишга уч давлат идораси бош қўшган. Ҳисоботда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Спорт марказининг номи келтирилган.

Ҳайъат Россия спортчиларининг допинг истеъмол қилишига давлат ҳомийлик қилгани борасидаги айбловлар устидан текширув олиб борганди.

Аллақачон қатор россиялик атлетикачилар 2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирок этишларидан четлатилган.

Янги ҳисобот Россия спортчиларини ўйинларга буткул қўймаслик юзасидан босимларни оширган.

2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари 5 августда бошланади.

"Давлат ҳомийлиги остида ғирромлик"

Сочидаги ўйинлар чоғи Россиянинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан текширув олиб бораётган комиссияга Доктор Ричард Макларен бошчилик қилган. Комиссия анти-допинг маркази собиқ раҳбари Григорий Родченковнинг даъволарини ўрганган.

Родченков ўнлаб атлетикачилар, жумладан, 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларида медал олган камида 15 нафар спортчи кенг кўламли допинг дастурида бўлганини иддао қилганди.

Шунингдек, у мазкур дастурга Россия хавфсизлик хизмати ва Спорт вазирлиги аралашганига ишора қилган.

Россия Спорт вазири Виталий Мутко мазкур айбловларни қоралаган ва "Россия спортига қарши ахборот ҳужуми бир қисми" деб атаган.

•Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.