Рио 2016: яна иккита медал нақд

Ҳасанбой Дўстматов Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтинчи кунида ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи совринли ўз омадларини синаб кўришади:

Сойиб Қурбонов -100 кг вазн тоифасида дастлаб украиналик рақиби Артём Блошенкога қарши татамига чиқади.

Бунгача ўзбекистонлик икки дзюдочи: Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собировлар Ўйинларнинг бронза медалини қўлга киритишган.

Рио Олимпиадасида Ўзбекистонни жаъми 8 нафар дзюдочиси намоён этмоқда.

Улардан аксарияти Ўйинларнинг олтинчи кунига келиб ўз иштирокларини якунлаб бўлишган.

Бугун ўзбекистонлик боксчилар ҳам ўз баҳсларини давом этдиришади.

Шаҳрам Ғиёсов -69 кг вазн тоифасида чорак финалга чиқиш учун жанг олиб боради.

Шаҳрам бу гал литвалик рақиби Эймантас Станионисга қарши рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик тажрибали боксчилардан бири бўлган Элшод Расулов ҳам -81 кг вазн тоифасида бугун ўзининг илк жангини ўтказади.

Элшод Ўйинларнинг чорак финалига йўлланма олиш учун британиялик боксчи Жошуа Батсига қарши рингга чиқади.

Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистонни рекорд сондаги: жаъми 11 нафар боксчиси намоён этмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Улардан Рустам Тўлаганов ва Ҳасанбой Дўстматов Ўйинларнинг ярим финалига кўтарилишган, ўзларига камида бронза медалларини нақд қилишган.

Хуршид Тожибоев эса, ярим финалга чиқиш учун ўз курашини давом этдириш ҳуқуқини қўлга киритган.

Фазлиддин Ғойибназаров ҳам кеча 10 август куни бўлиб ўтган илк жангини ғалаба билан бошлаб, нимчорак беллашувларига йўлланма олган.

Шунингдек, академик эшкак эшиш бўйича Шаҳбоз Холмирзаев ҳам ўз беллашувларини давом этдиради.

Ёмон об-ҳаво боис Ўйинларнинг ушбу спорт тури бўйича чорак финалга чиқиш учун бўлаётган мусобақалар бир неча кундан буён ортга сурилиб келмоқда.

Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтинчи кунига келиб, ҳисобидаги 2 та бронза медали билан Ўзбекистон медаллар жадвалида 43-ўринда бормоқда.

Қолган Марказий Осиё давлатлари орасидан Қозоғистон ва Қирғизистон Ўйинларнинг совринли ўринларига кўтарилишга муваффақ бўлишган.

Қозоғистон шу пайтгача иккита олтин, иккита кумуш ва учта бронза медали олган ва жаъми 7 та медали билан медаллар жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Қирғизистон эса, ҳисобидаги битта бронза медали билан медаллар жадвалида 45-ўринда бормоқда.

Собиқ Шўро давлатлари орасидан энг яхши натижа қайд этиб турган Россиянинг ҳисобида эса, жаъми 4 та олтини дохил 15 та медал бор.

Россия Олимпия терма жамоаси жорий пайтда медаллар жадвалида АҚШ, Хитой, Япония, Австралия ва Можаристондан кейин 6-ўринда бормоқда.

Медаллар жадвали етакчиси бўлмиш АҚШ эса, шу пайтгача 11 та олтин, 11 та кумуш ва 10 та бронза, жаъми 32 та медал олишга муваффақ бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.