Рио 2016: ‘Мақсад – олтин медал’
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рио 2016: Бронза учун кураш

Ўйинларни -59 кг вазн тоифасида кетма-кет ғалаба билан бошлаган ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Элмурот Тасмуродов ярим финал учрашувини бой берди ва бронза медали учун курашадиган бўлди.

Ҳозиргина поёнига ярим финал учрашуви 4:1 ҳисобида кубалик курашчи Исмаил Баррейро Молина фойдасига ҳал бўлди.

Элмурот Тасмуродов чорак финал баҳсида шимолий кореялик рақиби Юн Вон Чолни йирик ҳисоб билан мағлуб этганди.

Икки рақиб курашчи ўртасидаги баҳс 9:0 ҳисобида ўзбекистонлик курашчи фойдасига ҳал бўлганди.

Элмурот Тасмуродов дастлаб сербиялик курашчи Кристиан Фризни 7:2 ҳисобида енгган ва кейинги босқичга йўл олганди.

У Рио Ўйинларида ўз иштирокини бошлаган ўзбекистонлик биринчи юнон-рум курашчиси эди.

-75 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ўзбекистонлик иккинчи курашчи Дилшод Турдиев эса, илк жангини сербиялик рақиби Виктор Немешга бой берди.

Чорак финалга чиқа олмади ва Ўйинлардаги иштирокига якун ясади.

Элмурот Тасмуродовга кўра, “Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларида беллашишга тайёр”.

“Ҳаммаси билан курашиб кўрганман. Ютганман ҳам, ютқазганман ҳам. Энди, нима дейди, курашда бўлади-да...”.

“Россиялик, қозоғистонлик, озарбайжонлик, эронлик...уларнинг ҳаммаси билан қандай қилиб курашишни биламан. Одам курашга руҳан тайёр бўлса, ҳар қандай рақибингизни ютса бўлади”, - дейди ўзбекистонлик курашчи Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

Элмурот Тасмуродов ўз вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, 2014 йилги Осиё чемпиони бўлган курашчи саналади.

Кураш

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистонни бу йилги Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларининг эркин ва юнон-рум кураши баҳсларида жаъми 8 нафари курашчиси намоён этади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Ёзги Олимпиада Ўйинларида қўлга киритган энг кўп медаллар бокс билан бир қаторда айнан кураш спорт тури ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобидаги энг кўп(4 та) олтин медалларни ҳам ўтган олти Ёзги Олимпиада Ўйинларида айнан курашчилари қўлга киритишган.

Шундан учтасини афсонавий курашчиси Артур Таймазов жамоа ҳисобига келтирган.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийси Комил Фатхуллин ҳам Ўйинлар арафасида Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Риода совринли ўринларга умидвор эканликларини айтади.

“Бу Олимпиада. Шу боис ҳам, олдиндан башорат қилиш қийин. Лекин совринли ўринларга умидвормиз. Чунки Элмурод Тасмурадов, Рустам Оқсоқолов ва Мўмин Абдуллаев каби кучли курашчиларимиз бор. Улар бемалол медаллар учун беллашишлари мумкин. Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларига ҳозирликларимиз режага мувофиқ кечмоқда. Устига устак, Ўйинларнинг юнон-рум кураши бўйича баҳслари олтита вазн тоифасида бўлиб ўтса, биз тўрт категория бўйича йўлланмаларни қўлга киритганмиз. Бу - яхши натижа, менимча”, - дейди Бош мураббий Комил Фатхуллин.

Ўзбекистонлик курашчиларнинг Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларида қайд этажак натижаларини веб ва ижтимоий-мулоқот тармоқларидаги саҳифаларимизда кузатиб боришни унутманг.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio