Русланнинг рақиби яна 'панд еди'

Лукас Браун Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Хабарларга кўра, австралиялик боксчи Лукас Браун ўтган саккиз ой ичида иккинчи допинг синовидан ҳам ўта олмаган.

Лукас Браун ўтган март ойида профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун ўзбекистонлик номдор боксчи Руслан Чагаевга қарши рингга чиққан.

Грознийда бўлиб ўтган бу жангда ғалаба қозонган, аммо бунинг ортидан устма-уст допинг синовидан ўта олмай, ярим йилга боксдан четлатилганди.

Лукас Браундан олинган намуналардан маън этилган кленбутерол препарати қолдиқлари топилганди.

Бунинг ортидан, жаҳон чемпионлиги камари яна Руслан Чагаевнинг ўзига қайтарилган, аммо орадан қисқа вақт ўтмай, саломатлиги билан боғлиқ сабаблар боис, ўзбекистонлик боксчининг профессионал рингни тарк этиш қарорида эканига оид хабарлар пайдо бўлганди.

Такрорий допинг синовидан муваффақиятли ўта олган тақдирда, Лукас Брауннинг шу йил якунига қадар қайта жаҳон чемпионлиги камар учун америкалик профессионал боксчи Шэннон Бриггсга қарши жанг ўтказиши кутилаётганди.

Видеолавҳамизни BBC Uzbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.