Футбол: Ўзбекистон 1 - 0 Қатар

футбол Фото муаллифлик ҳуқуқи UFF

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатарни 1-0 ютиб Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини сақлаб қолган. Учрашувдаги ягона голни Одил Аҳмедов киритган. Ўзбекистон асосий рақиби Жанубий Кореядан бир очко ортда бормоқда.

Пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида кечган ўйин тенг курашлар остида ўтган. Ўзбекистон термаси аъзоси Одил Аҳмедов учрашувнинг 66 дақиқасида ғалаба голини киритган.

Ғалаба билан Ўзбекистон терма жаомиси гуруҳ босқичларида очколар сонини 12 тага етказиб олган. Ўзбекистондан юқорида кетаётган Жанубий Корея ҳисобида 13 очко бор. Гуруҳни бошқариб кетаётган Эрон 17 очко билан асосий рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирмоқда.

Гуруҳдан икки жамоа 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқиши мумкин. Учинчи ўринни олган жамоа Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яна қўшимча ўйинларда рақибларни енгиши керак бўлади.

Ўтган турда Малайзияда бўлиб ўтган ўйинда Сурия терма жамоасига ютқазган Ўзбекистон мухлисларнинг ғазабига дучор бўлганди.

Ижтимоий тармоқларда ва Тошкент кўчаларида терма жамоа Бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини сўровчилар бўлди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси масъули Шерзод Эгамбердиев, бу каби шароитларда жамоаларни бошқараётган ўзбекистонлик мураббийларга ҳайкал қўйиш кераклигини айтган.

Мухлисларнинг танқид ва талабларига ЎФФ ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг