Элликдан ошдингизми, югуринг!

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Элликдан ошдингизми, югуринг!

Ёш элликдан ошар экан, ақл ва мияни тиниқ тутиб туришнинг йўли ҳафтада бир неча марта жисмоний машқ қилиш экан.

Сўнгги илмий тадқиқотларнинг хулосасига кўра, юрак ва мускулларни бироз машққа солиш билан инсон хотирасини мустаҳкамлаб, фикрлаш даражасини яхшилаб олади.

Машқ қилиш билан ҳатто англаш қобилияти сусайиб бораётган кексаларда ҳам ижобий ўзгаришлар рўй берган.

Австралиялик олимларга кўра, қайси ёшда бўлишингиздан қатъиназар, жисмоний машқ қилиш тана ва зеҳнни соғлом уйғунликда сақлар экан.

Эллик ёшдан ўтганларга T'ai Chi машқлари тавсия қилинган.

Бу тадқиқотларни Британия Спорт Тиббиёт Журнали ( the British Journal of Sports Medicine) нашр қилган.

Мияга қувват

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Соғлом танда, соғ ақл!

Жисмоний ҳаракат бир неча касалликларнинг олдини олар экан.

Булар орасида қандли диабетнинг иккинчи тури, айрим саратон хасталиклари бор.

Яна бир муҳим томони айнан жисмоний тарбия билан миядаги "қариш"нинг олди олинади.

Назарияга кўра, машқ ва ҳаракат билан мияда қон, кислород ва фойдали озуқалар айланиши яхшиланади, бу эса нафақат тана саломатлигини мустаҳкамлайди, балки гормонлар миқдори ошади, янги нейрон тўқималар пайдо бўлади.

Канберра университетининг олимлари катта ёшдагиларнинг тўрт ҳафталик жисмоний машқ жараёнлари таъсирини тадқиқ қилишган.

Айни тадқиқот иштирокчиларининг миялари бир неча маротаба тиббий кўрикдан ўтказилади.

Аэробика билан шуғулланганларнинг мия фаолияти, англаш, фикрлаш, ўқиш, ўрганиш ва асослаш қобилиятлари жиддий яхшилангани аниқланади.

Мускулларини машқ қилганлар, оғирлик кўтарганлар эса хотираларини яхшилаб олишган, режалаш ва ташкиллаштиришда ижобий натижаларга эришганлар.

Канберрадаги Спорт ва Жисмоний машқлар институтининг илмий ходими Жо Норсейга кўра, тадқиқотлар натижалари 50 ёшдан ошганларга тиббий маслаҳат бериш даражасида ишончга молик бўлганини айтади.

"Агар ҳафтада бир ва ё икки марта бўлса ҳам машқ қилсангиз, бу сизнинг ақлий қобилиятингизни яхшилайди. Албатта, яхшироқ натижага эришиш учун кўпроқ машқ қилиш керак бўлади".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio