Неймарнинг пулига нима сотиб олиш мумкин?

Неймар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бразиялик футболчи Неймар Испаниянинг "Барселона" клубини тарк этиб Франциянинг "Пари Сен-Жермен" жамоасига ўтмоқчи.

Аммо бу келишувнинг нархи рекорд даражада юқори - 222 миллион Еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган.

Демак, шу кеча-кундуздаги нархларда бир Неймарнинг баҳоси 262 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Бу пулга

1 ёки 3 самолёт сотиб олиш мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Янги Boeing 737-700 йўловчи самолёти 82 миллион 400 минг долларга баҳоланмоқда.

Ёки Неймарни бир шахсий учоққа айлантириш мумкин.

Шахсий жет нархи 100 миллион долларни ташкил этади, қолган маблағни самолётни сақлаш харажатларига сарфлаш мумкин.

Барселонанинг устини қоплаш мумкин бўлган спагетти

BBC Sport ижодий ходимлари Неймар билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишларини муштарийлар билан муҳокама этишга киришдилар.

Шу мақсадда #NeymarMaths ҳештеги таклиф этилди.

Мана инглиз тилидаги ўқувчилар қандай фикрларни қолдирдилар:

"Инсонни клон қилишнинг баҳоси 1 миллион 290 минг фунт стерлингни ташкил этади. Шу пулга 153 та Неймарни клонлаштириш мумкин бўлган пайтда бир Неймарга £198,000,000 фунтни сарфлаш нимага керак? (Thomas from York)

Бир Неймарнинг пулига бутун бошли Барселона шаҳрини спагетти билан қоплаш мумкин (Adam Wright)

Ёки 792,000,000 Freddo шоколади (Davo Long)

Бир ёки 10 та бомбардимончи самолёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бугун бозорда ҳар хил қирувчи учоқлар бор. Сизга қайси бири маъқул?

Шу кеча-кундузда АҚШ Ҳарбий-Ҳаво қўшинлари таркибида бўлган F-35 Lightning самолёти 94 миллионга баҳоланмоқда.

Ҳозирга келиб F-22 Raptorни ишлаб чиқариш тўхтатилган, ўша пайтда нархи $150 миллион эди.

Агар бюджети ҳақида қайғураётганлар бўлса Россиянинг СУ-24 самолётидан 10 тасини сотиб олиш мумкин.

Олтита мамлакатнинг ЯИМ

Бир Неймарнинг нархи дунёдаги кичик олти мамлакатнинг Ялпи Ички маҳсулотига тенг бўлиши мумкин.

Мисол учун, бу Тувалу, Монсерат, Кирибати, Маршалл ороллари, Науру ва Палау.

Бу мамлакатларнинг йиллик ЯИМи БМТнинг 2015 йилги маълумотларига таянилса 33 миллион доллар атрофида бўлган.

Давлат қарзи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бир Неймарнинг пули билан бутун бошли кичик мамлакатларнинг давлат қарзларини узиб юбориш мумкин.

Агар Неймар саховатпеша одам бўлганида Тонганинг 28,3 миллион, Вануатунинг 82 миллион, ҳатто Гаитининг 234 миллион доллардик қарзидан қутулишига ёрдам бериши мумкин эди.

Яна бир ҳисоб-китоб: агар сиз ҳар куни 1000 доллар пул топсангиз, Неймарнинг баҳосига тенг пулни 718 йилда жамғарасиз.

Агар истагингиз бўлса, жамғаришни бошланг!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02