Россия: миллиардер Роман Абрамович яна ажрашмоқда

Роман Абрамович Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Россиялик нефть корчалонининг қизи Дарья Жукова унинг иккинчи хотини бўлади.

Жуфтлик ажрашишлари тўғрисида қўшма баёнот билан чиқишган.

Аммо Би-би-сига имконли бўлган ана шу баёнотларида бунинг сабабига тўхталишмаган.

" 10 йиллик турмушлари ортидан, бу каби қарорга келишлари осон бўлмагани"ни айтишган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

10 йил: Роман Абрамович 'Челси'да нималарни қойиллатди?

Миллиардер Роман Абрамович Карло Анчелоттининг ҳам баҳридан кечди

"Аммо яқин дўст, икки боланинг ота-онаси ва бизнес-шерик бўлиб қолишлари"ни билдиришган.

Икковлон расмий никоҳда бўлишганми-йўқлиги ҳануз маълум эмас.

2015 йилда Британиянинг "Times" нашри уларнинг "яширин тўй"лар ҳақида ёзган.

Икковлоннинг тўйлари бундан "олти йил аввал" бўлиб ўтганини даъво қилганди.

"Wall Street Journal"нинг ёзишича, Абрамович Жукова билан 2005 йилда танишган.

Ўша пайтда Роман Абрамович Ирина Маландинага уйланган бўлган.

16 йиллик турмушлари ортидан, икковлоннинг беш нафар фарзандлари бўлган.

"Челси" клуби соҳиби ўзининг биринчи хотини билан 2007 йилда ажрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02