Футбол: Ўзбекистон Хитойга мағлуб бўлди

футбол Фото муаллифлик ҳуқуқи The-uff.com

ЖЧ-2018 саралаш босқичи "А" гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой - Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда Хитой 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги тур олдидан Ўзбекистон ҳамон имконият сақланиб олмоқда.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Гао Лин пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Гуруҳдаги яна бир ўйин Жанубий Корея ҳамда Эрон 0:0 ҳисобида якунланди.

Мезбон Сурия Қатарни 2:1 ҳисобида енгди.

Мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон термаси 12 очко билан ўртинчи ўринга тушиб кетди.

Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея 14 очко бор, Сурияда 12 очко билан учинчи ўринда кетмоқда.

21 очко тўплаган Эрон Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини ҳал қилиб қўйган.

Ўзбекистон 5 сентябр куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.

Охирги турда Ўзбекистон ютса ва Сурия Эрон билан ўйинда очко йўқотса Ўзбекистон термасида Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02