Сўнгги янгиланиш 7 июн 2010 - 14:17 GMT

Жаҳон чемпионати ўйинлари ҳажв остига олинганда

Хафа бўлиш йўқ:

  • Уругвай-Аргентина
    "Ҳажвий суратлар ашаддий футбол ишқибози томонидан ишқибозлар учун ишланган," дейди муаллиф Герман Акцель. Суратда 1930 йилги илк Жаҳон чемпионатининг Уругвай ва Аргентина иштирокидаги финал беллашуви акс этган
  • Британияда чоп этилган китоб
    Британияда чоп этилган"Жаҳон чемпионати 1930-2010" китобидан биринчилик тарихидаги энг ёрқин лаҳзалар ўрин олган. Гижи 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия миллий терма жамоаси дарвозасини забт этмоқда
  • Пеле
    1970 йилги Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида Пеле Италия дарвозасига илк тўпини киритди, қойил!
  • Аргентина майдонда
    Жаҳон чемпионатидаги илк болалик хотираларим эса, Аргентина миллий терма жамоаси билан боғлиқ, дейди рассом
  • Бобби Мур
    Бобби Мур бошчилигида Англия миллий терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган 1966 йилги Жаҳон чемпионати мухлисларнинг ёдидан кўтарилмайди, мен ҳам шу сабаб уни қаламга олдим, дейди рассом
  • Футбол юлдузлари
    1986 йилда Марадона "Худонинг қўли" билан киритган тўп анчагина машмашаларга сабаб бўлганди
  • Зайниддин Зидан
    2006 йилги Жаҳон чемпионатида Зайниддин Зиданнинг қандай қилиб италиялик рақиби кўкрагига калла қўйгани ҳамон эсингизда бўлса керак
  • Сара юлдузлар
    Худди ёш болага ўхшаб, бир бошладиму, энди ўзимни сурат чизишдан ҳеч тийолмаяпман, дейди энг сўнггида рассом

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.