Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2010 - 17:03 GMT

Паул Иккинчи марҳум "фолбин" саккизоёқ Паулнинг ўрнини боса оладими?

Олмониянинг Оберхаузен шаҳридаги Sea Life аквариуми жамоатчиликка Паул Иккинчи лақабли янги саккизоёқчани тақдим этишди.

Бор-йўғи 5 ойлик бўлган саккизоёқча “фолбин”лиги билан тилга тушган марҳум саккизоёқ Паулнинг вориси экани айтилмоқда.

Паулнинг ўтган ҳафта икки ярим ёшида, ўз ажали билан ўлгани хабар берилганди.

Асли жанубий англиялик бўлган саккизоёқ Паул сўнгги Жаҳон чемпионатида Олмония иштирокидаги барча учрашувлар ва бўлажак жаҳон чемпиони ким бўлишини тўппа-тўғри башорат қилиш билан бутун дунёда тилга тушганди.

Марҳум Паулнинг жасади эса, келаси бир неча кун ичида кремация этилади. Сўнгра ҳоки махсус қутичага солиниб, атайин ўзи учун барпо этилган, портрети қўйилиб, ҳаёти акс этган видео лавҳалар ўйнаб турувчи мақбарага қўйилади.

30 ноябр куни намойиш этилиши кутилаётган янги Хитой фильми эса, унинг ўлимию, қойилмақом фолбинлиги атрофидаги гапларни қизитган.

Хитойлик ижодкорлар марҳум саккизоёқнинг “фолбинлик” маҳоратини ҳам, ўлими санасини ҳам савол остига олишмоқда.

Улар Паулнинг “фолбин”лиги атрофидаги барча гап-сўзлар халқаро гаровгирлик фитнаси маҳсули экани ва саккизоёқ ўтган душанба куни эмас, уч ой олдин ўлганини даъво этишмоқда.

Олмониядаги аквариум соҳибларига кўра, Паул Иккинчининг фолбинлик иқтидори бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.