Дунё футболи юлдузи Рональдо футболни тарк этмоқчи, ўзбек футболи афсонаси бу ҳақда нима дейди?

Дунё футболи тарихидаги энг ёрқин футболчилардан бири, мамлакатининг 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони бўлишида мислсиз ҳисса қўшган Бразилия футболи юлдузи Рональдо 34 ёшида истеъфога чиқишини эълон қилди.

Рональдо ўз футболчилик фаолияти давомида "Уч карра жаҳоннинг энг зўр футболчиси," деб топилган.

Ҳали дунёдаги бирор бир футболчи Жаҳон чемпионатларида Рональдочалик кўп тўп киритмаган.

2002 йилда Рональдо, Ривальдо, Роберто Карлос,..ларни кўриб, буларга ким бас кела оларкин, дея юрагини ҳовучламаган футбол мухлиси топилмаган бўлса керак. Масалан, камина ҳам ана шундай инсонлардан биттаси...

Чунки футболни санъат даражасида эгаллаган, дунёнинг манаман деган ҳужумчиларини доғда қолдириб, рақиб дарвозасини забт этмай қўймайдиган маҳоратли футболчилар саноқли бўлади.

Ўз миллий терма жамоаси сафида қарийб 100 бор майдонга тушиб, олтмишдан ортиқ тўп киритган қойилмақом футболчи ҳам.

Рональдо Оврўпонинг "Реал" (Мадрид), "Барселона", "Интер" (Милан), АС "Милан" каби манаман деган клубларида ҳам ўзининг олиймақом футболчилик санъатини намоён этган.

Бироқ сўнгги йилларда доимий жароҳатлар таъқиб этгани боис, сўнгги мавсумни Бразилияда ўтказган.

Биз ўзбекистонлик футбол афсонаси Биродар Абдураимов билан боғланиб, Рональдонинг жаҳон футболида тутган ўрни қандай эди, деб сўрадик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди