Одил Аҳмедов: 'Роберто Карлос 'Анжи'ни тарк этаётгани йўқ'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anzhi

Икки йилдан буён Россия премьерлигасининг бойвачча "Анжи" клубида тўп сураётган ўзбекистонлик донгдор футболчи Одил Аҳмедовнинг айтишича, бразилиялик юлдуз жамоадоши Роберто Карлоснинг клубни тарк этиш нияти йўқ.

Бундан бир йил муқаддам Роберто Карлоснинг Махачқалъанинг "Анжи" клубига ўтиши жаҳон футбол оламида катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

2002 йилги Жаҳон чемпиони Роберто Карлос шу кунга қадар жамоа таркибидаги энг номдор легионерлардан бири саналарди.

"Анжи" клубини сотиб олгач, бразилиялик ҳимоячи россиялик миллиардер Сулейман Керимов харид қилган илк хорижий футболчилардан бири эди.

Янги мавсумда унинг исми-шарифи асосий таркиб рўйхатида кўринмаётганлиги эса, анчагина гап-сўзларга сабаб бўлмоқда.

Клуб сардори 38 ёшли Роберто Карлос ўтган йил сентябр ойидан бошлаб жамоада ўйновчи мураббий мавқеида бўлган.

Ҳозир "Анжи"нинг расмий веб саҳифасида у "клуб директори", деб кўрсатилган.

Гап нимада?

Расмий маълумотларга кўра, Роберто Карлос ўтган мавсумда "Анжи" сафларида 28 та учрашув ўтказган.

Аммо клуб вице-президенти Герман Чистяковнинг Россия матбуотига айтишича, жорий пайтда Роберто Карлос ўйинчи сифатида жамоа таркибига киритилмаган.

10 апрел куни Роберто Карлос 39 ёшга киради.

Бразилиялик фахрий футболчи шу йилнинг ёз мавсумида футболчилик карьерасини якунлаш ниятида эканини изҳор этиб келаётганди.

"Анжи" 5 март куни голландиялик таниқли янги мураббийси Гус Ҳиддинк қўл остида ўзининг илк учрашувини ўтказган ва сафарда рақиби "Динамо"(Москва)ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Янги футбол мавсумида Оврўпо Кубоги беллашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган "Анжи" сўнгги йилларда дунёга донғи кетган юлдуз футболчиларни сотиб олишга зўр берган.

Клуб яқинда жаҳон футболининг манаман, деган ўйинчиларидан бири, камерунлик моҳир ҳужумчи Самуэль Это'Они ҳам сотиб олганди.

Ўтган йил Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сара ўйинчиси Одил Аҳмедов билан ҳам 4 йилга шартнома имзолаганди.

Сўнгги хабарларга кўра, Сулейман Керимовнинг Олмония миллий терма жамоаси аъзоси Лукас Подольскийни 40 миллион фунт стерлингга сотиб олиш уриниши чиппакка чиққан.

"Анжи" жорий пайтда 33 учрашувдан 55 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Мен "Анжи"(Махачқалъа) клубидаги сўнгги янгиликларга ойдинлик киритиш учун бўлажак учрашуви арафасида Доғистондан Одил Аҳмедов билан боғландим:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ