Футбол ишқибозлари қаердасиз, стадионлар бўш қолмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларининг футбол учрашувларига катта сондаги чипталарнинг сотувга чиқарилганига қарамай, Кардифф ва Глазгодаги икки йирик стадион бўш қоладиган кўринади.

Дейлик, мезбон Буюк Британия Олимпия терма жамоасининг илк спорт беллашуви бўлиб ўтажак 75.000 кишилик Millennium стадионига бор-йўғи 40 минг мухлиснинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Ташкилотчиларнинг эса, бошлари шишган:

Уларнинг тан олишларича, 400.000 чипта ҳали сотувга чиқмаган. 300.000 таси ҳалиям сотувда.

Шунча чиптадан 450.000 таси яна футбол учрашувлариники бўлса, хўш нима қилмоқ керак?

Айрим тахминларга кўра, мавжуд вазият чипталар нархининг пасайтирилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Аммо бу ҳалича ўзининг расмий тасдиғини топганича йўқ.

Марказий Осиё давлатларидан ҳеч бирининг футбол бўйича Олимпиа терма жамоаси ўйинларга йўлланма ололмаган.

Россиялик футболчилар ҳам бу каби бахтдан мосуво қолишган.

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида МДҲ давлатларини футбол беллашувларида Беларус намоён этади.

Осиё қитъасидан эса, Япония, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликлари иштирок этишмоқда.

Бразилия ва Испания мухлислари ҳам кўнгилларини тўқ қилишса бўлади.

Хуллас, янги футбол томошасига буёғи саноқли кунлар қолди.

Бу мавзуда батафсилроқ