Афзал Рафиқов: 'Боксчиларимизга бўлажак жангларида ғалаба тилаб қоламиз'

Фото муаллифлик ҳуқуқи uznet.biz
Image caption Таниқли санъаткор Афзал Рафиқов Ўзбек боксининг жаҳондаги обрўсини кўтаришаётгани учун ўзбекистонлик боксчиларга раҳмат айтишини билдиради

Британия пойтахти Лондонда бўлиб ўтаётган XXX Ёзги Олимпиада Ўйинлари ўзининг авж қиёмига етиб бормоқда.

27 июл куни старт олган икки ҳафталик беллашувлар чоғида дунёнинг икки юздан ортиқ давлатидан минглаб спортчилар иштирок этишмоқда.

Ўттиздан ортиқ спорт тури бўйича беш мингга яқин медал учун кураш олиб бораётган олимпиячилар орасида элликдан ортиқ ўзбекистонликлар ҳам бор.

Бу – Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун бешинчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари бўлади.

Шу пайтга қадар дзюдо мусобақаларида битта бронза медали қўлга киритган бўлишса ҳам, уларнинг ҳануз якка кураш спорт турларида ўзларини кўрсатишлари кутилмоқда.

Жумладан, Лондон Олимпиада Ўйинларида катта сонда иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар яхши мавқеъдалар.

Яъни, олти боксчидан беш нафари аллақачон беллашувларнинг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлишган.

Ораларида кетма-кет уч Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндори Артур Таймазов ҳам бўлган ўзбекистонлик курашчилар эса, кеча ўз беллашувларини бошлашганди.

Ўзбекистонлик спорт шарҳловчилари Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинлари мамлакат ичкарисида катта қизиқишга сабаб бўлаётганини айтишади.

Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги ва маҳаллий ишқибозлар учун энг қизиқарли бўлган барча беллашувлар Ўзбекистонга бевосита трансляция этилмоқда.

Биз Ўйинлар муҳим паллага кирган ана шу манзарада ўзбекистонлик юлдуз хонанда, санъаткор, ёзувчи ва шоирларнинг Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига тилаклари билан қизиқдик.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистон Халқ артисти Афзал Рафиқов:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ