Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бунёдкор' ярим финалда 'Улсан Хундай'га қарши майдонга тушади

Фото муаллифлик ҳуқуқи fcbunyodkor.com

Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашув натижасига мувофиқ, Ўзбекистон чемпиони Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалида Жанубий Кореянинг "Улсан Хундай" жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди.

Тошкентда "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланган Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубига қарши учрашув ортидан Жанубий Корея жамоаси жавоб ўйинида ҳам "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Саудия арабистонлик рақибларини ўз майдонида 4:0(2:0) ҳисобида доғда қолдирган "Улсан Хундай" Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўлланма олган сўнгги жамоа бўлди.

"Бунёдкор" ва "Улсан Хундай" орасидаги дастлабки ярим финал учрашуви 24 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Осиё Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиқиш учун кураш олиб бораётган қолган икки жамоа - "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" эса, дастлабки беллашувларини улардан икки кун аввал ўтказишади.

Қалдирғочлар Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичига иккинчи бор чиқишга муваффақ бўлган эсалар-да, уларга ҳалича қитъа чемпиони бўлиш насиб этмаган.

Ўзбекистон чемпиони кеча жуда оғир кечган ўйинда орадан тўрт йил ўтиб, Луиз Фелиппе Сколари ёки Ривалдо каби номдор мураббию ўйинчиларисиз яна бир бор 2008 йилда эришган ютуғини такрорлашга муваффақ бўлганди.

"Бунёдкор" Бош мураббийси шогирдларининг муваффақияти ўзлари учун кутилмаган бўлмаганини айтади.