BBC navigation

Лондоннинг 'Челси'си яна бир бош мураббийнинг баҳридан кечди

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 14:19 GMT

Роберто Ди Маттео россиялик миллиардер клуб соҳиблигини қўлга киритганидан буён алмаштираётган саккизинчи мураббий бўлади

Россиялик миллиардер Роман Абрамович бу гал Роберто Ди Маттеони бош мураббийликдан четлатишга қарор қилди.

Бунга бойвачча мовийларнинг Италиянинг "Ювентус" жамоасига ютқазиб қўйиши сабаб бўлди.

"Челси" Чемпионлар лигасининг навбатдаги гуруҳ босқич учрашувини кеча - сешанба куни сафарда 0:3 ҳисобида бой берди.

"Жамоанинг сўнгги натижалари ва кўрсатган ўйини яхши эмас. Клуб соҳиби ва раҳбарияти тўғри йўналишда кетишда давом этиш учун жамоага айнан ҳозир ўзгаришлар зарур, деган қарорга келди", дейилади уларнинг расмий баёнотида.

"Челси"га энди ким бош мураббийлик қилиши тез орада маълум бўлиши айтилмоқда.

Роман Абрамович қисқа муддатга клубига мураббийлик қилиб туришни таклиф этиб, "Ливерпул" собиқ бош мураббийси Рафаэл Бенитесга оғиз солиб кўрган.

Айни ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, икковлон орасидаги мулоқот мовийларнинг сўнгги мағлубиятларидан аввал бўлиб ўтган.

Донгдор Гвардиола-чи?

Номзодлар сирасида Испаниянинг наҳанг "Барселона"си собиқ бош мураббийси Пеп Гвардиоланинг номи ҳам тилга олинмоқда.

Аммо "Челсига" беш йил бурун бир йилча бошчилик қилган Аврам Грантнинг яна бош мураббийликка қайтишига оид гап-сўзлар-да йўқ эмас.

Ўз вақтларида мовийлар сафларида тўп сурган Роберто Ди Маттео бундан аввал "Вест Бромвич"га бош мураббийлик қилган ва ўтган мавсумдан бошлаб, ўзининг собиқ клубига бош мураббий бўлиб қайтганди.

"Челси" унинг мураббийлиги остида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва Англия Кубогини қўлга киритганди.

Жорий пайтда Роман Абрамовичнинг бойвачча мовийлари турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Роберто Ди Маттео россиялик миллиардер клуб соҳиблигини қўлга киритганидан буён алмаштираётган саккизинчи мураббий бўлади:

Клаудио Раньери: сентябр 2000 - май 2004

Жозе Моуринью: июн 2004 - сентябр 2007

Аврам Грант: сентябр 2007 - май 2008

Луис Фелипе Сколари: июл 2008 - феврал 2009

Гус Ҳиддинк: феврал 2009 - май 2009

Карло Анчелотти: июн 2009 - май 2011

Андре Виллаш-Боаш: июн 2011 - март 2012

Роберто Ди Маттео: март 2012 - ноябр 2012

Сўнгги йилларда омадсиз бош мураббийларидан воз кечиш "Челси" клубида нақ анъанага айланаёзди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.


Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.