BBC navigation

'Руслан Чагаев - Ёқуб Соғлом жангги бўлмайди'

Сўнгги янгиланиш 30 ноябр 2012 - 15:39 GMT

Ўзбекистонлик боксчи қатор жанглар ўтказиш билан WBA таснифида ўз рейтингини яхшилаб, келаси йил куз ойларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун рингга тушмоқчи

Sturm Box-Promotion олмон клубининг маълум қилишича, профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев шахсий сабаблар туфайли 1 декабр кунига режаланган жангига келолмаслигини айтган. Аммо бошқа ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Ўзбекистонлик донгдор боксчининг қитъалараро чемпионлик камари учун олмониялик янги рақиби Ёқуб Соғломга қарши рингга тушиши кутилаётганди.

Бу ҳақда чоршанба куни Би-би-си Ўзбек Хизматига Дюссельдорфдаги бокс кечасига бош-қошлик қилаётган Sturm Box-Promotion олмон клуби вакили маълум қилганди.

Дастлаб Руслан Чагаевнинг кубалик боксчи Майк Перес билан жанг ўтказиши режаланган, аммо шу дам олиш кунларида унинг елкасидан жароҳат олгани маълум бўлганди.

Sturm Box-Promotion клубининг бугун Би-би-си Ўзбек Хизматига билдиришича, Русланнинг раддияси ортидан, ушбу бокс кечаси доирасида эртага - шанба кунига режаланган жангги бўлмайди.

Руслан Чагаев эса, кубалик рақибига қарши жанг олиб бориш учун бир неча ойдан буён Американинг Детройт шаҳрида тайёргарлик кўраётганди.

Руслан Чагаев

Бу - 34 ёшли Руслан Чагаевнинг ўтган йил август ойида жаҳон чемпионлиги камарини россиялик рақиби Александр Поветкинга ютқазиб қўйиши ортидан ўтказиши кутилаётган тўртинчи жангги эди.

Руслан шу йил ҳисобидан ўтказган ҳар уч рейтинг жанггидан барчасида ғалаба қозонган.

Ўзбекистонлик боксчи қатор жанглар ўтказиш билан WBA таснифида ўз рейтингини яхшилаб, келаси йил куз ойларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун рингга тушмоқчи.

Руслан шу йил август ойида Олмониянинг ўзи қарийб 10 йилдан буён шуғулланиб келган Universum Box-Promotion клуби билан шартномасини бузган ва охирги жангини ҳам эркин агент мақомида ўтказганди.

Руслан Чагаев профессионал боксда шу пайтга қадар жаъми 33 та жанг ўтказган, шундан 30 тасида ғолиб чиққан, иккитасида мағлуб бўлган ва биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Руслан 2007 йилнинг 14 апрел куни бошқа бир россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди.

Шундан сўнг ўз камарини бир неча бор муваффақиятли ҳимоя қилган Руслан Чагаев 2009 йилнинг июн ойида WBO ва IBF таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Владимир Кличкога енгилиб, чемпионлик унвонидан буткул маҳрум бўлганди.

Агар шу йилнинг июл ойи маълумотларига қаралса, сўнгги жангига қадар Руслан Чагаев WBA рейтингида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.