BBC navigation

ОФК Чақирув Кубоги: Афғонистон турнирни ғалаба билан бошлади

Сўнгги янгиланиш 2 март 2013 - 14:40 GMT

Афғонистонлик ҳужумчи Билол Арузий бугун - шанба куни Лаосда бўлиб ўтган учрашувнинг қаҳрамонига айланди

Футбол бўйича Афғонистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг дастлабки учрашувида шри ланкалик рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Афғонистонлик ҳужумчи Билол Арузий бугун - шанба куни Лаосда бўлиб ўтган учрашувнинг қаҳрамонига айланди.

Билол биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида (45-дақиқа) киритган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шри Ланкани мағлуб этиши ортидан, афғонистонлик футболчилар душанба куни мўғулистонлик рақибларига қарши майдонга тушишади.

2006 йилда старт олган Осиё Футбол Конфедерацияси Кубоги бу йил бешинчи бор ўтказилмоқда.

Халқаро футбол турнири конфедерацияга аъзо ва қитъанинг "бўй кўрсатаётган давлатлари" учун мўлжалланган.

Бундан мақсад - ушбу мамлакатлар футболи даражасини ошириш экани айтилади.

Гуруҳ босқич беллашувларида Осиё қитъасидан бўлган 20 жамоа беш гуруҳга бўлиниб, ўз саралаш босқич беллашувларини бошлашмоқда.

Навбатдаги босқичга эса, гуруҳ ғолиблари ва яна иккинчи ўринни эгаллаган икки нафари билан жаъми етти миллий терма жамоа чиқишади.

Турнирнинг якуний ғолиблари эса, ўз навбатида, 2015 йилги Осиё Кубоги ўйинларида иштирок этиш учун иккита йўлланмани қўлга киритишади.

ОФК Чақирув Кубоги ва Марказий Осиё

Ярим финал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида қайд этган энг юқори натижадир

Осиё Конфедерацияси Чақирув Кубогида Марказий Осиё минтақасидан Қирғизистон, "ривожланаётган аъзолар" таснифига киришса-да, Тожикистон ва Туркманистон ҳам иштирок этиб келишади.

Тожикистон 2006 йилда турнир ғолибига айланган бўлса, Туркманистон икки бор 2-ўрин ва Қирғизистон бир бор учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Шу йилнинг 6 феврал куни ОФКнинг "ривожланган аъзолар" таркибида бўлган Ўзбекистон 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқич саралаш беллашувларини бошлаган ва ўз майдонида Гонгконг билан дуранг (0:0) натижа қайд этганди.

Ўзбекистонлик футболчилар навбатдаги беллашувларини 22 март куни сафарда Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўтказишади.

Ярим финал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида қайд этган энг юқори натижадир.

Ўзбекистонлик футболчилар 2011 йилда Қатарда бўлиб ўтган ўйинларда қитъанинг энг зўр тўрт жамоаси сафларига киришга муваффақ бўлишганди.

Бу каби натижани ҳозирча бирор бир Марказий Осиё давлати такрорлашга муваффақ бўлган эмас.

Лаосга жўнаб кетишларидан аввал Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Юсуф Коргар ҳозирликлари аъло даражада эканини баён қилганди.

Асос солинган 2006 йилдан буён иштирок этиб келаётган эса-да, уч ўн йилдирки урушлар гирдобида қолаётган Афғонистон ҳалича Осиё Футбол Конфедерацияси Кубогида юксак натижа қайд этмаган.

Аммо гуруҳ босқич беллашувларида қўшни Қирғизистонни икки бор енгишга муваффақ бўлган.

2008 йилги Осиё Конфедерацияси Чақирув Кубогида дастлабки босқич саралаш беллашувларида ўз гуруҳида ғолиб чиқиб, навбатдаги босқичга чиққан, бироқ Ҳиндистон, Тожикистон ва Туркманистонга енгилиб, ортга қайтишга мажбур бўлганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.