Осиё Чемпионлар лигаси: ‘Бунёдкор’ нимчорак финалда

Сафарда Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерз”ига қарши дуранг (1:1) натижа қайд этган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига чиқди.

Ўйинда ҳисобни 79-дақиқада Олександр Пишур очди. Аммо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Парк Хо Сёнг учрашувда ҳисобни тенглаштирди.

Бу "Бунёдкор"нинг ўз тарихида учинчи бор Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига чиқиши бўлади.

Бунга гуруҳнинг "Санфречче Хиросима" ва "Бейцзин Гоан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда ҳам дуранг (0:0) натижа қайд этилиши имкон берди.

Акс ҳолда, қалдирғочларнинг бугунги ўйинда фақат ғалаба қозонишлари тақозо этиларди.

Тошкентдан фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевнинг айтишича, қалдирғочларнинг ютуғи Ўзбекистонда катта хурсандчилик билан қарши олинган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сўнгги учрашувига қадар “Бунёдкор” 5 учрашувдан 9 очко тўплаб, ўзи тушган “G” гуруҳида етакчилик қилиб турганди.

Япониянинг “Санфречче Хиросима” жамоасига қарши Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувида эса, 0:0 дуранг натижа қайд этиб, қалдирғочлар нимчорак финалга муддатидан илгари чиқиш имкониятини қўлдан бой беришганди.

Учрашув арафасида

Ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевнинг айтишича, энди ушбу вазифани уддалаши учун “Бунёдкор” бугунги учрашувида фақат ғалаба қозониши шарт бўлади.

“Бордию дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлсак, нафақат ўзимизнинг ўйинимиз, балки нариги ўйиннинг натижасига ҳам қарашимиз керак бўлади”, дейди фахрий шарҳловчи:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви ҳам бугун бўлиб ўтади ва Япония чемпиони “Санфречче Хиросима” ўз майдонида Хитойнинг “Бейцзин Гоан”ини қабул қилади.

Айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган “Бейцзин Гоан” пешқадам “Бунёдкор”дан фақат бир очко фарқ билан ортда бормоқда.

“Поханг Стилерз” эса, 5 та ўйиндан 6 очко тўплашга муваффақ бўлган.

Бу – “Бунёдкор”нинг ўзининг қисқа тарихида олтинчи бор Осиё Чемпионлар лигасида тўп суришидир.

Агар бугунги ўйинда ғалаба қозонса, “Бунёдкор” учинчи бор Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан бўлади.

Икки бор турнирнинг ярим финалида тўп сурган қалдирғочларга ҳозирча Осиё Чемпионлари чемпионлиги насиб этмаган.

Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистонни намоён этаётган иккинчи жамоа бўлган “Пахтакор” эса, гуруҳдаги сўнгги учрашувини эртага 1 май куни ўз майдонида "Аш-Шабаб"га қарши ўтказади.

Ўзбекистон чемпиони гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг 5-тур учрашувини сафарда Саудия Арабистони жамоаси "Ал-Иттифоқ"қа бой берганди.

"В" гуруҳида ҳамон 5 ўйиндан 8 очко тўплаган Қатарнинг "Лаҳвия"си пешқадамлик қилмоқда.

Сўнгги ғалабаси ортидан очколари сонини 7 тага етказиб олган "Ал-Иттифоқ” эса, тўплар ҳисобидаги фарқ билан "Пахтакор" билан иккинчи ва учинчи ўринларни бўлашиб турибди.

Айни ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, "Пахтакор" ҳам ўз тарихида икки бор Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишга муваффақ бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ