Афғон дарвозабони Олмония шимолида энг зўр спортчи деб топилди

Афғонистон миллий терма жамоаси дарвозабони Мансур Фақирёр Шимолий Олмонияда йилнинг "Энг зўр спортчиси" деб топилган.

2013 йилда Мансур Фақирёр яхши ўйин кўрсатди, айниқса, Жанубий Осиё чемпионлиги учун Афғонистон жамоасининг Ҳиндистонга қарши ўйинида унинг чаққонлиги Афғонларга ғалаба келтирди, деб ёзади Би-би-си муҳаррири Иоханнес Делл.

Ўтган йил сентябрида Афғон миллий жамоаси ватанига қайтаркан, Мансур Фақирёр қаҳрамон сифатида кутиб олинди.

Унинг кундалик ўйинлари ҳар доим ҳам ишқибозлар олқишига сазовор бўлавермайди.

2009 йилдан буён Мансур Олмония тўртинчи дивизионида тўп сурадиган VFB Oldenburg клубида ўйнаб келади.

Олденбург Шимолий Денгиз соҳилидан 30 километр масофадаги шаҳарчадир.

Мансур Фақирёрнинг Афғон миллий жамоасидаги ўйини Олмониядаги ишқибозларини ҳам руҳлантирди.

Миллионлаб томошабин ва тингловчисига эга Шимолий Олмония жамоатчилик телевидениеси ва NDR радиотармоғи ўз мухлисларидан 2013 йилнинг энг яхши спортчиси учун овоз беришни сўради, сўров онлайн ўтказилди.

Мансур Фақирёр номзоди осонлик билан энг кўп овоз тўплади.

Унинг учун 15 минг киши овоз берган.

Бу Олмония Миллий жамоаси ўйинчиси Макс Крузега нисбатан берилган овозлардан тўрт марта кўпдир.

Сўров натижаси ҳақида эълон қилар экан, NDR веб-сайти Фақирёр тарихда қолади, деб ёзди.

Танловдаги Мансур Фақирёрнинг рақиблари орасида Олмониянинг ўсиб келаётган ёш футбол юлдузи Макс Крузедан ташқари ҳам кўплаб футболчилар бор, улардан бири футбол миллий жамоасининг бошқа бир аъзоси Марселл Янсен эди.

VFB Oldenburg унча йирик жамоа эмас, афтидан олмониялик мухлислар Фақирёрнинг Афғон Миллий терма жамоаси ғалабасига ҳамда ўз клублари ўйинларидаги иштирокини инобатга олиб овоз берганлар.

Бунга Олмониядаги 100 минг кишидан таркиб топган Афғон диаспораси овози ҳам улуш қўшган, Афғонларнинг аксари мамлакат шимолидаги Ҳамбург шаҳрида истиқомат қиладилар.

Бу мавзуда батафсилроқ